Ўзбекистон | 14:59 / 22.05.2024
7791
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Анталия чақирмоқда: жазирама ёздан олдин дам олиш учун энг яхши вақт

Фото: Asialuxe Travel

Asialuxe Travel туроператори Туркиянинг туристик юраги – Анталияда дам олиш учун идеал вақт бўлган май ойининг охирига комплекс туристик тўпламлар тайёрлади.

Анталия бу – ҳар йили бутун дунёдан минглаб сайёҳларни жалб қиладиган Ўртаер денгизининг марвариди. Asialuxe Travel туроператори нега эрта ёз Анталия қирғоқларига ташриф буюриш учун идеал вақт эканини айтиб беради.

Ёз бошида Анталияда сайёҳларни майин ва ёқимли об-ҳаво кутиб олади. Ҳаво ҳарорати +25…+30 даража атрофида бўлади, ёмғир камдан кам ҳолатда ёғади. Кечалари эса жазирамасиз қулай сайр қилиш учун енгил шабада эсиб туради.

Эрта ёз чўмилиш мавсумини бошлаш учун ҳам қулай вақт: Ўртаер денгизининг суви қулай ҳароратгача исийди. Кўплаб пляжлар «Мовий байроқ» билан тақдирланган ва сувга равон тушиш йўлига эга, бу эса болалар билан дам олиш учун ажойиб қулайлик. Катта афзаллик шундаки, бу вақтда мавсум авжига чиқадиган вақтдан кўра сайёҳлар камроқ бўлади.

Анталия меҳмонхоналарнинг катта танловини таклиф қилади: бутик-меҳмонхоналардан бошлаб кўпчилиги «барчаси киритилган» тизимда ишлайдиган ва қирғоқда жойлашган ҳашаматли резортларгача. Бу истак ва молиявий имкониятларингизга тўғри келадиган идеал жойни танлашга имкон беради.

Минтақа ҳар бир қадамда учратиш мумкин бўлган қадимий диққатга сазовор жойлар ва архитектура ёдгорликларига ҳам бой. Адриан дарвозаси, Перге вайронаси, Алания қалъаси ва Эски шаҳарга албатта ташриф буюриш керак.

Камдан кам одамнинг хаёлига келади, лекин Анталия – бу нафақат пляжлар ва денгиз, балки чиройли шаршаралар, тоғлар ва ўрмонлардир ҳам. Бу ерда Куршунлу, Дюден ва Пастки Дюден шаршаралари манзараларидан завқланиш мумкин.

Фаол дам олишни яхши кўрувчилар виндсёрфинг билан шуғулланишлари, парапланда учишлари, гидроцикл ва квадроциклда ҳаракатланишлари, тоққа чиқишлари, аквапарк ва аттракционлар боғларига ташриф буюришлари мумкин.

Йилнинг бу вақтида саёҳатга боришнинг яна бир муҳим афзаллиги – бу ҳамёнбоп нархлардир. Меҳмонхонада яшаш, экскурсиялар ва кўнгилочар машғулотлар учун мавсумий чегирмалар ва махсус таклифлар кўплаб сайёҳлар учун саёҳатни ҳамёнбоп қилади.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси томонидан Анталияга Ўзбекистоннинг учта шаҳридан тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилади. 24 майдан ушбу курорт-шаҳарга Тошкентдан ҳар куни, Фарғонадан ҳар душанба ва Самарқанддан ҳар пайшанба кунлари учиб кетиш мумкин бўлади.

Asialuxe Travel тўғридан-тўғри парвоз, трансфер, жойлашув, концепция бўйича овқатланиш ва тиббий суғуртани ўз ичига оладиган комплекс туристик тўпламларни тайёрлади.

Комплекс туристик тўпламлар мамлакатнинг барча туристик агентликларида мавжуд.

Туристик тўпламлар ва тур ташкиллаштириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотни asialuxe.uz сайти ёки +998 71 201 77 77 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.

Facebook: fb.com/asia.luxe.travel

Instagram: @asialuxe.travel

Telegram: t.me/asialuxe

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид