Жамият | 11:56 / 23.05.2024
2818
1 дақиқада ўқилади

Пойтахт туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти тўхтатилади

Миробод ва Чилонзор туманидаги айрим маҳалла фуқаролар йиғинларида соат 10:00 дан 17:00 гача электр энергияси бўлмайди.

Фото: Тошкент шаҳар электр тармоқлари

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 23 май куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади.

Ҳудудлар:

  • Миробод тумани: «Саракўл» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
  • Чилонзор тумани: «Бектўпи» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.

Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.

«Тошкент шаҳар электр тармоқлари» мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид