Ўзбекистон ва Франция ўртасида халқаро баённома тасдиқланди
Ўзбекистонда Франция тараққиёт агентлигини ва PRОПАRKO’ни таъсис этиш ҳамда фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди.
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон ва Франция ҳукуматлари ўртасида 2016 йил 8 декабрда Ҳамбург шаҳрида имзоланган Ўзбекистонда Франция тараққиёт агентлигини ва PRОПАRKO’ни таъсис этиш ҳамда фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги баённома тасдиқланди.
Мазкур баённома 2023 йил 2 ноябр куни Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Мавзуга оид

20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди

14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди

21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон

16:40 / 26.05.2025