Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорнинг тракторини 240 млн сўмга сотиб юборган ишчи аниқланди
Сирдарёда тадбиркорнинг мулкини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда, фуқаро Ш.К. I.R.M. МЧЖнинг ўзига ишониб топширилган BELARUS 80X русумли тракторини бошқа бир фуқаро Х.Н.нинг номидаги BELARUS 80X русумли тракторининг завод ишлаб чиқариш рақамлари ёзилган биркани кўчириб ўтказиш орқали фуқаро М.А.га 240 млн сўмга сотиб юбориб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади
08:31 / 09.05.2025