Ўзбекистон | 09:31 / 25.05.2024
19750
2 дақиқада ўқилади

Амударё юқори ва ўрта оқимида сув тошқинлари бўлиши кутилмоқда

Туркманистон Гидрометеорология хизмати Тожикистон ва Афғонистонда кучли ёғингарчиликлар ортидан, Амударёда сув сатҳининг кўтарилиши ҳақида огоҳлантирмоқда.

Иқлимшунос Эркин Абдулаҳадовга кўра, Амударёнинг асосий кузатув пункти "Керки" гидропостида 21-23 май кунлари сув сатҳи нолдан 290-310 сантиметргача, "Туркманобод"да 22-25 май кунлари 270-300 сантиметргача, "Дарғон-Ота"да 480-500 сантиметргача кўтарилиши кутилмоқда.

Метеожурнал 18 ва 23 майда олинган сунъий йўлдош тасвирларини солиштирган. Бунда ҳам Амударёда сув сатҳининг кўтарилиши 18 май кунига нисбатан 23 майда сезиларли кўпайиб кетганини кўриш мумкин.

Эҳтимол, Амударёда сув тошқинларига Тожикистон ва Афғонистонда кучли ёмғир сабаб бўлмоқда. 16-18 май кунлари Тожикистоннинг бир неча минтақаларида жуда кучли ёмғир ёғди, об-ҳаво станцияларидан олинган маълумотларга кўра, жойларда кунига 50 мм ва ундан ортиқ ёғингарчилик кузатилган.

Сўнгги 15 кунликда Амударёнинг асосий ирмоқлари Панж, Вахш, Кофирниҳон ва Қуддусда сув пишқириб оқиб, сув тошқинларини келтириб чиқарган. Асосий ирмоқ Вахшдаги сув тошқинлари юқори эҳтимол, Нурек сув омборига тўлдирилмоқда. Ва бу Амударёда талафотли сув тошқини ҳодисалари бўлиши олдини олмоқда.

Мавзуга оид