Тошкентда машина йўловчиси гиёҳванд модда билан ушланди
Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида Lacetti автомашинаси тўхтатилган. Мазкур автомашина йўловчиси текширилганда, унинг ёнидан гашиш гиёҳвандлик моддаси топилган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг аналоглари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш фактларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш борасида самарали ишларни давом эттирмоқда.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 6 май куни Бектемир туманидаги “Шарқ” ЙПХ масканида Lacetti автомашинаси тўхтатилган. Мазкур автомашина йўловчиси 34 ёшли Ж.Х. холислар иштирокида текширилганда, унинг ёнидан 84,13 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Бектемир тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Унга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид

08:18 / 31.03.2025
Уйсиз эркак жинларни ҳайдайман деб, машинани пачоқ қилди

11:50 / 25.03.2025
Ҳудудларда салкам 100 кг гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди

14:36 / 16.03.2025
Фарғонада инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи воситаларни сотаётган шахс ушланди

08:59 / 15.03.2025