Бузрук Бузруковга оид иш судда кўрилмоқда
У товламачилик, фирибгарлик ва безорилик каби жиноятларда айбланмоқда.
«Долзарб қирқ кунлик» доирасида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида жиноят содир этганликда гумонланиб ушланган жиноят олами вакили 1985 йилда туғилган Бузруков Бузрук Акмаловичга нисбатан суд жараёни бошланган.
Б.Бузруков билан биргаликда унинг яна бир жиноят шериги Дониёр Ибрагимов ҳам суд қилинмоқда.
Ҳар иккала судланувчи ҳам терговда Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми а-банди (товламачилик), 168-модда 3-қисми б-банди, 4-қисми а-банди (фирибгарлик) ва 277-модда 3-қисми а-банди (безорилик) билан айбланган.
Жиноят ишида 4 нафар фуқаро жабрланувчи сифатида жалб этилган.
Маълумот учун, Бузруков Бузрук Акмалович 2023 йил 5 декабр куни «Долзарб қирқ кунлик» доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида ушланганди.
«Бузрук» лақабли ушбу шахснинг инстаграмдаги саҳифасида 130 мингдан ортиқ ўқувчи бўлиб, у саҳифасида ҳашаматли ҳаётидан лавҳаларни жойлаб борарди.
Мавзуга оид
19:55 / 19.09.2024
«Судя мустақиллигини таъминлаш учун ўз устида ишлаши керак» — Судялар олий кенгаши
16:25 / 19.09.2024
«Судга ижтимоий босимнинг олдини олиш учун жараён ёпиқ ўтказиляпти» – Судялар олий кенгаши Азиз Воитов иши ҳақида
19:51 / 12.09.2024
Мерей Омонбоеванинг иши судга чиқди
15:31 / 12.09.2024