Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Синоптиклар июн ойида кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
“Ўзгидромет” Ўзбекистонда бу йилнинг июн ойида об-ҳаво қандай бўлиши тўғрисида маълумот тақдим этди.
Фото: Kun.uz
Бу йил ёз илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кундуз кунлари +28...+33 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +35...+38 даражагача бўлади, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқиндир.
Июн ойининг биринчи беш кунлигида Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларда 4-5 июн кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари +14...+19 даража, кундуз кунлари +28...+33 даража, баъзи жойларда +35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +37 даражагача бўлади.
6-10 июнда айрим кунларда (1-2 кун) баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечалари +14...+19 даража, кундуз кунлари +28...+33 даража, шимолда ва чўл ҳудудларда +35...+37 даражагача бўлади.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат асосан кечалари +15...+20 даража, кундуз кунлари +33...+38 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +40 даражагача бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши эҳтимоли кўп.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
11:24 / 26.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, жойларда ёмғир ёғади
22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди
13:12 / 21.05.2025