Эронда президентлик сайлови учун номзодларни рўйхатга олиш бошланди
Номзодларни рўйхатга олиш жараёни беш кун давом этади.
Эронда 28 июнга белгиланган муддатидан олдин президентлик сайловида иштирок этиш учун номзодларни рўйхатга олиш бошланди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги раҳбари Аҳмад Воҳидий хабар берди. Унинг сўзларидан Anadolu иқтибос келтирди.
«Эрон тарихида бурилиш нуқтаси бўлган мана шундай оғир шароитларда ва шу қадар катта йўқотишларга қарамай, инқилоб етакчиси (оятуллоҳ Али Хоманаий) ва Конституция бошчилигидаги давлат бошқарувида ҳеч қандай инқироз бўлмади», деди Воҳидий.
Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг қайд этишича, номзодларни рўйхатга олиш 5 кун давом этади. Кейин Эрон Конституциясини қўриқлаш кенгаши 7 кун ичида рўйхатга олинган ҳар бир шахснинг зарур талабларга мувофиқлигини кўриб чиқади. Келгусида президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига 14 кун вақт ажратилади.
Сайловда иштирок этишни хоҳловчилар шахсан Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиши керак.
Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён 19 май куни вертолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлган эди.
Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий мамлакатда 5 кунлик мотам эълон қилди.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024