Ўзбекистон | 11:17 / 31.05.2024
10732
2 дақиқада ўқилади

"Улуғ Амир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли барчага ибратдир" - Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева кеча премераси бўлиб ўтган “Баҳодир Ялангтўш” тарихий бадиий филми ҳақида фикрлари билан бўлишди.

Фото: Саида Мирзиёева / Telegram

Кеча Миллий кино саройида Президентимиз ташаббуси билан суратга олинган “Баҳодир Ялангтўш” тарихий бадиий филмининг премераси бўлиб ўтди.

Филм Аштархонийлар даврида (ХВИИ аср) яшаб ўтган буюк саркарда, илм-фан ҳомийси, дунёга машҳур Регистон майдонининг асосчиси Амир Баҳодир Ялангтўшга бағишланган. Унда фидойи аждодимизнинг ҳаёти, сиёсий фаолияти, қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Филмни томоша қилар эканман, улуғ Амир Ялангтўшнинг ҳаёт йўли барчага, хусусан ёшларимизга ҳақиқий ибратдир, деган ўй хаёлимдан ўтди.

Жаҳонгир Аҳмедов бошчилигидаги ижодий гуруҳнинг олдига кино орқали тарихимизни дунёга янада танитиш, халқимизнинг миллий ғурурини кўтариш каби эзгу вазифалар қўйилган эди. Назаримда, “Баҳодир Ялангтўш” филми бу масъулиятли миссияни бажара олади.

Филм ижодкорларини самимий табриклайман, деган Мирзиёева.

Эслатиб ўтамиз, мазкур филм режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов бўлиб, 3 йил давомида суратга олинган ва бу жараёнларда катта жамоа ишлаган.

Мавзуга оид