Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Когон туманида 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади
Илғор хорижий тажриба асосида Когонда 1 минг гектарда йирик саноат мажмуаси барпо қилинмоқда. У вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Бухорода одамларни ишли қиладиган катта имконият – саноат зоналари.
Илғор хорижий тажриба асосида Когон туманида 1 минг гектарда йирик саноат мажмуаси барпо қилинмоқда. Биринчи босқичда 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади.
Бу – вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради.
Янги мажмуа тажрибасини, жалб қилинган мутахассислар билимини бошқа саноат зоналарига татбиқ қилиш кераклиги айтилди.
Мутасаддиларга саноат зоналари бўйича имтиёз ва шароитлари жозибадор бўлган янги қонунлар пакетини киритиш топширилди.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025