Жаҳон | 20:12 / 05.06.2024
10749
2 дақиқада ўқилади

Конгрессменнинг 6 яшар ўғли отасининг нутқини унутилмас қилди

Бола Конгрессда сўзлаган отасининг орқасида турли қилиқларни кўрсатди. Унинг видеоси охир-оқибат миллионлаб марта томоша қилинди. 

Фото: House Television via AP

Республикачи сиёсатчи, АҚШ Конгрессида Теннесси штати вакили Жон Роуз 6 яшар ўғли Гайни ўзи билан ишга олиб борди. 

3 июн куни Роуз Конгрессда Доналд Трамп ҳимоясига бағишлаб нутқ қилди. Аммо отасининг орқасида турган ўғил нутқ сўзлари билан эмас, балки ўзини тасвирга олаётган камера билан қизиқди. 

Бола камерага қарата турли имо-ишоралар кўрсата бошлади. Албатта, ҳеч ким унинг отасини тингламади, ҳамма фақат конгрессменнинг орқасида нима бўлаётгани билан қизиқди. Роузнинг нутқи видеоси охир-оқибат миллионлаб марта томоша қилинди. 

Гайнинг томошабинлар эътиборини жалб қилиш қобилияти республикачилар ва демократлар томонидан юқори баҳолангани таъкидланмоқда. 

Конгрессменнинг айтишича, у ўғлидан ғазабланмайди. «У одатда ўзини яхши тутади. Аммо у ҳар қандай 6 яшар болага ўхшайди», деб таъкидлади у. 

Гай Роуз, ўз навбатида, отасининг нутқи «жуда зерикарли» бўлганини тан олди ва журналистларга яна кўп имо-ишораларни билишини, лекин уларни бирданига кўрсатишга тайёр эмаслигини айтди. 

Мавзуга оид