Жамият | 17:28 / 05.06.2024
3207
2 дақиқада ўқилади

Pepsi Zero Marathon: ёрқин келажак сари ҳаракат!

Pepsi актив дам олишни ёқтирадиганлар учун янги қизиқарли тадбир ўтказмоқда — қимматбаҳо совғалар ютиб олиш имконини берувчи 15 километрлик веломарафон! 

Фото: Pepsi

Веломарафон — автомобилни уйда қолдириб, очиқ ҳавода вақт ўтказиш, Тошкент гўзаллигидан роҳатланиш ва старт олдидан Pepsi Zero Sugar'нинг тетиклантирувчи таъми билан қувватга тўлиш учун ажойиб сабабдир! 

Pepsi Zero Marathon'да иштирок этиш сизга қимматбаҳо совринлар учун беллашиш, энг асосийси, сайёрамиз келажагига ҳисса қўшиш имконини беради. Тайёргарлик даражасидан қатъи назар, тадбирда 16 ёшдан ошган ҳар бир киши қатнашиши мумкин. Чипта савдосидан тушган барча маблағ хайрия жамғармасига ўтказилади.

Марафон ҳақида

23-июн куни Маgic City хиёбонида ёзнинг орзиқиб кутилган воқеликларидан бири бўлади. Pepsi Zero Marаthon'да қатнашиш учун чипталарни iTicket.uz сайтидан харид қилиш керак. 

Марафонда жами 3 ёш тоифаси мавжуд:

А тоифаси: 16 ёшдан 29 ёшгача;

В тоифаси: 30 ёшдан 49 ёшгача;

C тоифаси: 50+.

Мусобақанинг ҳар бир иштирокчисига рақам ва маркали футболка солинган старт-пакет таклиф этилади. 

Тадбирда ҳатто ўз велосипедига эга бўлмаганлар ҳам қатнашиши мумкин — уни сўров бўйича жойида олиш мумкин (велосипедлар сони чекланган).

Марафон учун чипта нархи: 50 000 сўм. 

Марафон учун якуний рўйхатга олиш Magic City'да 20-22 июнь кунлари бўлиб ўтади. 

Pepsi билан ташриф ва хавфсизлик шартлари

Марафон соат 8:00 да бошланади (йиғин 7:00 да бошланади) 

Марафоннинг старт ва финиши Маgic City хиёбонида, ҳаракатланиш махсус ёпилган кўчада бўлади. Йўл бўйи ҳимоя шлемларидан фойдаланиш тавсия этилади. 

Марафонда Ўзбекистон вилоятлари аҳолиси ҳам старт-пакетларни олдиндан олиб, иштирок этиши мумкин, бунинг учун ташкилотчиларни хабардор қилиш зарур. 

Велопойгада қатнашгани учун ҳар бир иштирокчи медаль билан тақдирланади. 

Веломарафонда иштирок этинг ва Pepsi Zero Sugar'нинг тетиклантирувчи таъмидан роҳатланинг!

Instagram: @pepsi_uzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид