Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкентнинг Бектемир ҳамда Мирзо Улуғбек туманларида “свет” вақтинча ўчирилади.
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” хабарига кўра, бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш сабаб бўлади.
6 июн куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Бектемир тумани: “Соҳил”, “Мусаффо” ҳамда “Нурли йўл ” МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 14:00 гача;
- Мирзо Улуғбек тумани: “Ижодкор”, “Темурийлар”, “Чингелди”, “Иқтидор” ҳамда “Сарбон” МФЙ айрим ҳудудларида соат 01:00 дан 05:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
11:16 / 24.05.2025