Ўзбекистон | 14:24 / 07.06.2024
16717
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда даладан эркак кишининг мурдаси топилди

Фориш туманида даладан эркак кишининг жасади топилди. Жиззах вилояти ИИБнинг маълум қилишича, у маҳалладоши тош билан етказган жароҳати оқибатида вафот этган. 

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Фориш туманидаги даладан эркак кишининг мурдаси топилгани айтилган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, тасвирларда туманнинг “Қорабдолота” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.П. акс этган. У маҳалладоши С.Р. томонидан тош билан етказилган жароҳат оқибатида вафот этган.

Айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш; жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид