Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг Loong Air авиакомпанияси Самарқандга парвозларни йўлга қўяди
Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳаво қатновларини кўпайтириш мақсади Uzbekistan Airports раҳбарияти ва авиакомпания вакиллари ўртасидаги учрашувда маълум қилинган.
Хитойнинг Loong Air авиакомпанияси июн ойининг иккинчи ярмида Сиан шаҳридан Самарқандга янги ҳаво йўналишини очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳаво қатновларини кўпайтириш мақсади Uzbekistan Airports раҳбарияти ва авиакомпания вакиллари ўртасидаги учрашувда маълум қилинган. Шунингдек, музокаралар чоғида икки давлат ўртасида юк ташишни кенгайтириш масалалари муҳокама этилган.
Ҳозир Loong Air авиакомпанияси ҳафтасига уч мартадан Ченгду - Тошкент ва Сиан - Тошкент йўналишида мунтазам қатновларни амалга оширмоқда.
Loong Air - бош қароргоҳи Ханчжоуда жойлашган Хитой авиакомпанияси бўлиб, йўловчи ва юк ташиш хизматларини кўрсатади.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025