Ўзбекистон | 11:21 / 08.06.2024
29053
2 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

Синоптиклар 10-12 июн кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи 10 июнда +35...+40 даража, 11 июнда +34...+39 даража, 12 июнда +32...+37 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10 июнда +20...+25 даража, 11-12 июнда +22...+27 даража, кундузи 10-11 июнда +36...+41 даража, 12 июнда +35...+40 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 июнда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 июнда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-11 июнда +20...+25 даража, 12 июнда +22...+27 даража, кундузи +36...+41 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 11-12 июнда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18...+23 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Мавзуга оид