Херсон вилояти «ҳокимияти»: Украина зарбасидан 22 киши ҳалок бўлди
Херсон вилоятининг Россия томонидан тайинланган «раҳбари» Владимир Салдо маълум қилишича, Украина Қуролли кучлари томонидан отилган снаряд ташриф буюрувчилар ва ходимлар бўлган дўконга келиб тушган. Украина ҳеч қандай отишма ҳақида хабар бермади.
Херсон вилоятининг «ҳокимияти» Украина қўшинларини 7 июн, жума куни Голопристанский муниципал округи Садовое қишлоғини ўққа тутганликда айблади. Отишма натижасида 22 киши ҳалок бўлди, деди Херсон вилоятининг эгаллаб олинган қисми «губернатори» Владимир Салдо ўзининг Telegram-каналида.
Унинг сўзларига кўра, яна 15 киши жароҳат олган, улардан 5 нафарининг аҳволи оғир. «Ҳодиса жойида тезкор хизматлар зарур эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда ишламоқда», — деб ёзади у.
Луҳанскни ўққа тутиш
Шу куни эрталаб Украина Қуролли кучлари эгаллаб олинган Луҳанскдаги турар жой биносига ҳужум қилган эди. Маҳаллий «ҳокимият» маълумотларига кўра, ҳужумда тўрт киши ҳалок бўлган, яна 57 киши жароҳатланган.
Шу билан бирга, Луҳанск вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Артем Лисогор зарбалар Россия Федерацияси Украина билан урушда фойдаланаётган «жиҳозланган» ҳарбий инфратузилмага берилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, агар Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари «турар жой ҳудудларида ишламаганида, тинч аҳоли, айниқса болалар орасида қурбонлар бўлмаган бўлар эди».
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024