Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хивада 11 ёшли болани девор босиб қолди
Бахтсиз ҳодиса оқибатида боланинг тос суяги синган.
Хоразм вилояти, Хива шаҳрида бахтсиз ҳодиса оқибатида 11 ёшли болани девор босиб қолди. Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова ҳолатни ўрганаётгани ҳақида хабар берди.
Қайд қилинишича, 29 май куни Хива шаҳри, Гулшан-2 маҳалласида яшовчи, 2013 йилда туғилган ўғил бола қурилиши тугалланмаган бино ёнида ўйнаб юрган вақтида деворнинг бир қисми қулаб тушган. Оқибатда боланинг тос суяги синган, у шифохонада даволанаётгани таъкидланмоқда.
Ҳолат юзасидан Хива шаҳри ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.