Олтин ва нефт арзонлашди, Bitcoin қимматлашди – Халқаро молия бозори шарҳи
Валюта бозорида доллар мустаҳкамланди. Бунинг оқибатида евро, юан, лира ва сўм арзонлашди. Яқин Шарқда давом этаётган кескинликларнинг нисбатан юмшаши нефт нархи пасайишига таъсир қилди. Европа ва Канада Марказий банклари эса фоиз ставкасини туширди.
Июн ойининг дастлабки ҳафтасида бир қатор муҳим макроиқтисодий маълумотлар эълон қилинди. Юқори фоиз ставкалари АҚШнинг иқтисодий фаоллигига ўз таъсирини ўтказаётгани ва у эндиликда салбий ўзгаришларни келтириб чиқараётгани аломатлари кўрина бошлади. Душанба куни эълон қилинган ишлаб чиқарувчилар индекси (Manufacturing PMI) май ойида сезиларли даражада, прогноздан 1,1 пунктга пастроқ чиқиб, 48,7’ни ташкил этган. Бундан ташқари, АҚШ меҳнат бозорида аҳвол ёмонлашмоқда. АҚШ Меҳнат статистикасига кўра, янги иш ўринлари очилиши кескин пасайган ва кутилган 8,370М иш ўринларига нисбатан аслида 8,059М иш ўринлари пайдо бўлган. Бу ишсизлик даражасида ҳам акс этган ва май ойида бу кўрсаткич 4 фоизгача кўтарилган.
Jahon Insights канали экспертлари 3 июндан 7 июнгача бўлган даврда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.
АҚШ топ фонд бозорлари индекси:
- S&P500 – 5346 (ҳафта бошидан +1,32 фоиз, йил бошидан +12,10 фоиз);
- NASDAQ – 19000 (ҳафта бошидан +2,50 фоиз, йил бошидан +12,93 фоиз);
- DJI – 38799 (ҳафта бошидан +0,29 фоиз, йил бошидан +2,94
фоиз).
Ҳисобот ҳафтасида Dow Jones индекси 113 пунктга, NASDAQ 464 пунктга ва S&P500 70 пунктга ошди.
Асосий қимматбаҳо металлар:
- Олтин – 2293 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -1,43 фоиз, йил бошидан +11,19 фоиз;
- Кумуш – 29,1 доллар (1 унцияси) ҳафта бошидан -4,04 фоиз, йил бошидан +22,66 фоиз;
- Алюминий – 2567 доллар (1 тоннаси) ҳафта бошидан -3,06 фоиз, йил бошидан +7,81 фоиз:
- Мис – 4,4 доллар (1 фунти) ҳафта бошидан -3,95 фоиз, йил бошидан +14,16 фоиз.
Қимматбаҳо металлар ҳам тебранувчан ва коррекция ҳафтасини бошдан кечирди. Олтин ва мис мос равишда 33 доллар ва 0,18 долларга, алюминий ва кумуш 81 доллар ва 1,23 долларга арзонлашди.
Нефт
- WTI – 75,35 доллар (ҳафта бошидан -2,29 фоиз, йил бошидан +5,69 фоиз);
- BRENT – 79,47 доллар (ҳафта бошидан -2,23 фоиз, йил бошидан +3,15 фоиз).
Ҳафта давимида нефтнинг WTI маркаси 1,77 долларга, BRENT эса 1,81 долларга арзонлади.
Валюталар
- USD/EUR: -0,46 фоиз (йил бошидан -2, 17 фоиз);
- CNY/USD: +0,08 фоиз (йил бошидан +2,11 фоиз);
- TRY/USD: +0,59 фоиз (йил бошидан +9,69 фоиз);
- UZS/USD: +0,37 фоиз (йил бошидан +2,78 фоиз);
- RUB/USD: -1,48 фоиз (йил бошидан -0,35 фоиз).
Валюталар бозорида доллар мустаҳкамланди. Бунинг оқибатида евро ва лира 0,46 ва 0,59 фоизга, сўм ва юан 0,37 ва 0,08 фоизга ўз қадрини йўқотди. Фақатгина рубл 1,48 фоизга мустаҳкамланди.
Криптовалюта
- Bitcoin – 69429 доллар (ҳафта бошидан +2,44 фоиз, йил бошидан +63, 71 фоиз);
- Ethereum – 3677 доллар (ҳафта бошидан -2,7 фоиз, йил бошидан +61,1 фоиз).
Bitcoin 5 кунлик савдоларда 2,44 фоизга, Ethereum эса 2,7 фоизга арзонлашди.
Бозорлар ҳақида қисқача
Ўзгарувчан глобал шароитлар ва мураккаб сиёсий жараёнлар бозорлардаги тебранувчанлик сақланиб қолинишига таъсир қиляпти. Жорий ҳафта Европа ва Канада Марказий банклари ўз ҳудудларида фоиз ставкасини туширганини эълон қилиши глобал жиҳатдан қараганда миқдорий қисқартириш даври якунига етганидан дарак бериб, бошқа ҳудудларда ҳам яқин орада пасайтирилиши мумкинлигини билдиради. Бироқ санкциялар ва геосиёсий тиғизликлар туфайли вужудга келган катта тортишувлар нефт бозорини босим остида сақлаб, нархнинг бир коридорда тебраниб юришига мажбур қилмоқда. АҚШда эълон қилинган макро маълумотлар ҳам бозорни реакциясиз қолдирмай, фонд индексларини пасайтирди. Бу кутилган ҳолат бўлиб, мамлакат регуляторига чора кўришига сигнал сифатида рол ўйнайди. Аммо чора-тадбирлар аниқ бўлмагунча ортиқча хавфлардан ҳимояланиш керак бўлади.
Эслатма! Тақдим қилинган маълумотлар муаллифга тегишли бўлиб, 3 июндан 7 июнгача бўлган вақт оралиғидаги молия бозорида юз берган ўзгаришлар асосида тайёрланган. Ушбу мақола инвестицион маслаҳат эмас.
Мавзуга оид
13:38 / 03.11.2024
Доллар индексида тебранувчанлик, Bitcoin нархи қимматлашди — халқаро молия бозори шарҳи
14:44 / 13.10.2024
Доллар мустаҳкамланди, асосий криптоактивлар тебранишда давом этяпти — халқаро молия бозори шарҳи
17:24 / 06.10.2024
Доллар мустаҳкамланди, асосий криптоактивлар нархи пасайди — халқаро молия бозори шарҳи
15:29 / 16.09.2024