Ўзбекистон | 13:00 / 11.06.2024
1929
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Beeline Uzbekistan Фарғона водийси бўйлаб тармоғини кенгайтирмоқда

Фото: Beeline Uzbekistan

Beeline Uzbekistan Фарғона водийсида инфратузилмани фаол ривожлантирмоқда, юзлаб база станцияларини ўрнатмоқда ва модернизация қилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар вилоятнинг миллионлаб аҳолиси учун алоқа сифати ва интернет тезлигини оширишга қаратилган.

Сўнгги ойларда Фарғона водийси бўйлаб салмоқли миқдордаги база станциялари ўрнатилди ва модернизация қилинди. Фарғона вилоятида тармоқ қамровини кенгайтириш лойиҳаси доирасида 499 та база станциялари модернизация қилинди, шундан 120 таси — Қўқон шаҳрида. Вилоятнинг йирик шаҳарларида — Фарғона ва Марғилонда ҳам 76 та янги база станцияси пайдо бўлди. Бундан ташқари, база станцияларини модернизация қилиш ва ўрнатиш ишлари вилоятнинг бир қатор туманлари: Тошлоқ, Қува, Риштон, Қўштепа, Олтиариқ, Фарғона, Бағдод, Учкўприк, Фурқат, Данғара, Ўзбекистон, Бувайда туманларида ҳам ўз таъсирини кўрсатди.

Андижон вилоятининг Андижон шаҳри, шунингдек, Хонобод, Олтинкўл, Андижон, Асака, Балиқчи, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Марҳамат, Пахтаобод, Хўжаобод, Шаҳрихон ва Избоскан туманларидаги 272 та база станцияларига янги сиғимни оширувчи қурилмалар ўрнатилди. 46 та база станциялари илк бор эфирга узатилди.

Наманган вилоятининг Наманган шаҳри, шунингдек, Косонсой, Наманган, Тўрақўрғон, Уйчи, Чортоқ, Чуст туманларида 27 та янги база станциялари пайдо бўлди. 244 та база станциялари модернизация қилинди.

Йил бошидан буён Фарғона водийси бўйлаб 1000 дан ортиқ база станциялари модернизация қилинди ва 2G/3G/4G технологияларини қўллаб-қувватловчи 150 та янги база станциялари ўрнатилди. Ҳажм ва маълумотларни узатиш тезлигини ошириш учун компания техник мутахассислари маълумотларни узатишнинг юқори тезлиги ва барқарор ишлашини сақлаб қолган ҳолда, чекланган ҳудудда бир вақтнинг ўзида кўплаб фойдаланувчилар ва қурилмаларга хизмат кўрсатадиган Massive MIMO технологиясини муваффақиятли қўллашди. Бу ажойиб натижаларни келтирди – Фарғона водийсида бир абонентга тўғри келадиган ўртача тезлик деярли 50 фоизга ошди.

Бундан ташқари, маълумотларни узатишнинг ишончлилиги ва тезлигини ошириш мақсадида 339 та радиореле линиялари (РРЛ) ишга туширилди, янгиланди ва уларнинг ҳажми кенгайтирилди. Ушбу яхшиланишлар кенгроқ ҳудудда кўпроқ абонентларга юқори тезликда хизмат кўрсатиш имконини беради.

Фарғона водийси бўйлаб VoLTE трафик улуши кундан-кунга ортиб бормоқда. Энди у кунига 86900 Erl’ни ташкил этмоқда (1 Erl битта овозли каналдан 1 соат давомида узлуксиз фойдаланишга тўғри келади). Агар бу соатбай ҳисобланса, битта абонент деярли 10 йил давомида тўхтовсиз телефонда гаплашиши керак бўлади. Бу шуни англатадики, мижозлар 4G тармоғидан чиқмасдан, бир вақтнинг ўзида интернетдан баҳраманд бўлиш билан бирга юқори сифатли овозли қўнғироқларни амалга оширишлари мумкин. Шунингдек, VoLTE қўнғироқни 2G ёки 3G тармоғига ўтказиш ҳожати йўқлигидан, зудлик билан уланиш имконини беради.

Қолаверса, минтақада Digital-оператор рефарминг (частоталарни қайта тақсимлаш) ҳамда LTE технологиясининг частоталарини кенгайтириш бўйича ишларни амалга оширди. Бугунги кунга келиб, Фарғона, Наманган, Қўқон ва Андижон шаҳарларида бу борадаги ишлар муваффақиятли якунланди. Бу ўтказиш ҳажми ва маълумотларни узатиш тезлигини ошириш натижасида алоқа сифати ва мобил Интернет тезлигини ошириш имконини берди.

Beeline Uzbekistan ўз абонентларига алоқа ва ахборот, давлат, финтех, кўнгилочар, таълим ва бошқа онлайн хизматлардан фойдаланиш учун энг яхши имкониятларни тақдим этиш мақсадида тармоқни ривожлантиришга сармоя киритишда давом этмоқда.

Янги база станциялари ўрнатиладиган манзилларнинг батафсил рўйхати ва Beeline тармоғининг қамров харитаси билан компания сайтида танишиш мумкин.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

Twitter: @beeline_uz

LinkedIn: @beeline-uzbekistan

 Реклама

Мавзуга оид