Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган ва Қашқадарё божхона бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди
Наманган ва Қашқадарё вилоятлари божхона бошқармаси бошлиқлари ўзгарди.
Умиджон Қодиров Наманган вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Умиджон Қодиров 1983 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 2006 йилдан буён божхона тизимида турли вазифаларда фаолият кўрсатиб келмоқда. 2022 йилдан мазкур тайинловга қадар Фарғона вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган эди. Божхона хизмати подполковниги унвонига эга.
Жасурбек Файзуллаев Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Жасурбек Файзуллаев 1982 йилда Хоразм вилоятида туғилган.Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2006 йилдан буён Божхона тизимида турли масъул лавозимларда фаолият олиб борган.
Тайинловга бағишланган йиғилишда Қашқадарё вилояти Божхона бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зафар Турдалиев бошқа лавозимга кузатиб қўйилган.
Бундан олдин Фарғона ва Сурхондарё божхона бошқармаси бошлиқлари ўзгарганди.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025