Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп қайси давлат фуқаролари келгани айтилди
Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари ташриф буюргани тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январ-апрел ойларида 38,4 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 24,4 минг нафарга ёки 2,7 баробарга ошган.
Жорий йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонга тижорат мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони бўйича Туркманистон етакчи — 23 376 нафар киши.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар бўйича қуйидагича кўринишга эга:
- Тожикистон — 11 186 нафар;
- Афғонистон — 1087 нафар;
- Хитой — 547 нафар;
- Туркия — 410 нафар;
- Ҳиндистон —366 нафар;
- Қирғизистон — 231 нафар;
- Жанубий Корея — 227 нафар;
- Эрон — 115 нафар;
- АҚШ — 115 нафар;
- бошқа давлатлар — 747 нафар.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
11:13 / 27.05.2025
Қайси ҳудудда энг кўп никоҳ қайд этилгани айтилди
13:07 / 26.05.2025
34 йилда умумий ўрта таълим ташкилотлари сони қанчага ошгани айтилди
11:21 / 23.05.2025