Ўзбекистон | 15:16 / 12.06.2024
154483
1 дақиқада ўқилади

Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. 

Фото: Kun.uz

Ўзбекистондаги жоме масжидларда 2024 йил 16 июн, якшанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. 

Республиканинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:

Андижон05:00
Наманган05:00
Фарғона05:00
Тошкент ш.05:10
Тошкент в.05:15
Сирдарё05:15
Жиззах05:15
Самарқанд05:20
Сурхондарё 05:20
Қашқадарё 05:25
Навоий05:25
Бухоро05:30
Хоразм05:45
Қорақалпоғистон Рес.05:50

Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид