Ўзбекистон | 10:00 / 13.06.2024
3185
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Paynet виртуал карталари ва Visa ўртасида ўтказмалар йўлга қўйилди

Фото: Paynet

Paynet хорижда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларни бефарқ қолдирмайдиган Visa билан ҳамкорлик ҳақида эълон қилди 

Paynet х Visа: энди ҳар қандай маҳаллий тўлов ва ўтказмаларни Ўзбекистоннинг жисмоний карталарисиз ҳам амалга ошириш мумкин

Тошкент, 2024 йил 12 июн — электрон тўловлар бўйича етакчи оператор Paynet янги хизмат — Visa карталаридан виртуал Paynet карталарига ўтказмаларни йўлга қўйганини эълон қилди.

Paynet Visa билан ҳамкорликни йўлга қўйгани ҳақида эълон қилди — энди дастур фойдаланувчилари исталган Visa картасидан виртуал Paynet карталарига паст комиссия билан ўтказмалар ва тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Paynetʼнинг қайд этишича, ушбу функция доимий саёҳатчилар, хорижда таълим оладиган талабалар ва энг асосийси чет элда истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқароларига манзур бўлади. Сабаби бундай турдаги ўтказмаларни амалга ошириш учун Uzcard ёки Humo карталари бўлиши шарт эмас.

Фойдаланувчи иловада виртуал Paynet картасини очиши, сўнг Visaʼдан паст комиссия билан унга пул маблағларини конвертация қилиши мумкин.

Конвертация МБ курси бўйича амалга оширилади.

Конвертациядан сўнг, фойдаланувчи ҳар қандай маҳаллий тўловларни — картадан картага ўтказмалардан тортиб, уй-жой коммунал ва давлат хизматлари учун тўловларгача амалга ошириши мумкин.

Бундан ташқари, конвертация ва виртуал Paynet картаси тўлдирилгандан сўнг, фойдаланувчилар қуйидаги имкониятлардан фойдаланишлари мумкин:

 - Paynet шохобчаларида нақд пул ечиш

- Бошқа Paynet карталарга маблағларни фоизсиз ўтказиш

- Humo ва Uzcard карталари ўртасида пул ўтказмаларини паст комиссия билан амалга ошириш

Ўтказмалар учун нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда очилган Visa карталари ҳам қабул қилинади.

______

Paynet платформаси орқали 1500 дан ортиқ хизмат етказиб берувчилари тўловларни қабул қилишади, жумладан, уй-жой ва коммунал хизматлар, Интернет ва мобил алоқа учун тўловлар амалга оширилади.

Бугунги кунда Paynet хизматларидан кунига 2 миллиондан ортиқ одам фойдаланади.

Реклама

Мавзуга оид