Ереванда полиция парламент олдидаги намойишчиларни шовқинли гранаталар билан тарқатди — фотосуратлар
100 га яқин киши қўлга олинган, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган.
Арманистон пойтахти Ереванда иштирокчилари мамлакат бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилаётган намойишлар бир ойдан буён давом этмоқда. Бунга Озарбойжон билан чегарани делимитация қилиш қарори сабаб бўлди, бунинг натижасида Ереван тўрт қишлоқни Бокуга қайтарди. Ереван расмийлари делимитация Арманистонга хавфни камайтиришга имкон беришини айтди. Бироқ, мухолифат бу ҳаракатларни ҳудудий ён босиш деб ҳисоблади.
9 июн, якшанба куни мухолифатдаги «Тавуш ватан номидан» ҳаракати етакчиси, Арман апостол черковининг Тавуш епархияси раҳбари, архиепископ Баграт Галстанян душанба кунидан 96 соатлик иш ташлашга чақирганди. 12 июн куни парламентга Никол Пашинян келди. Кўчада намойишчилар ва полициячилар ўртасида тўқнашув бошланди. Акция иштирокчилари тўсиқни бузиб ўтишган, полициячилар шовқинли гранаталар қўллаган. Арманистон соғлиқни сақлаш вазирлиги 50 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган. «Тавуш ватан номидан» ҳаракатидагилар намойишчилардан бирининг қўлидаги бармоғи узилиб тушганини маълум қилган. Тўқнашувлар чоғида 17 нафар полициячи ҳам жароҳатланган. Armenia Today маълумотига кўра, акцияда камида 98 киши қўлга олинган.
Баграт Галстанян намойишчиларни 13 июн, пайшанба куни эрталаб ҳукумат биноси олдига яна тўпланишга чақирган.
Мавзуга оид
13:40 / 21.10.2024
Тбилисида Европа тарафдорлари митингида ўн минглаб кишилар қатнашди
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:16 / 27.09.2024