Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «Гуржистон миллий легиони» террорчилар рўйхатига киритилди
Гуржистондан Украина томонидаги урушда қатнашаётган ҳарбий қисм Россия Федерацияси суди томонидан террорчи ташкилот деб тан олинди. Ҳозирда унинг фаолияти Россияда тақиқланган, деб ёзади ТАСС «ФСБ»га таяниб.
Гуржистоннинг «Гуржистон миллий легиони» (ГМЛ) ҳарбий қисми Россия суди томонидан террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритилди, деб хабар бермоқда ТАСС агентлиги 14 июн, жума куни Федерал хавфсизлик хизмати («ФСБ») жамоатчилик билан алоқалар марказига таяниб. Қайд этилишича, ГМЛ фаолияти энди Россияда тақиқланган.
Бундан ташқари, «Гуржистон миллий легиони» раҳбари Ушанги (Мамука) Мамулашвили Москвада сиртдан ҳибсга олинган, нашрнинг таъкидлашича, ҳозирда «ФСБ» «давлат хавфсизлигига таҳдидларни аниқлаш ва бостириш бўйича чора-тадбирларни давом эттирмоқда».
«ФСБ» маълумотларига кўра, «Гуржистон миллий легиони» миллий асосда ёлланган энг йирик қуролли тузилма ҳисобланади.
«Легион» 2014 йилдан бери Украина томонида курашиб келмоқда
2014 йилда жанговар тажрибага эга Гуржистон фуқароларидан тузилган «Гуржистон миллий легиони» кўнгилли ҳарбий бўлинмаси Украина шарқидаги ҳарбий амалиётларда фаол иштирок этди. Ҳозирда у Киев вилоятининг 25-ҳудудий мудофаа баталони таркибида Украинани Россия ҳужумидан ҳимоя қилишда иштирок этмоқда.
Россияда «Украина Қуролли кучлари учун аскарларни ёллагани ва жанговар ҳаракатларда қатнашгани учун» сиртдан жиноий жавобгарликка тортилган Ушанги Мамулашвили ўтган йилнинг октябр ойида Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилган эди. Аввалроқ Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ГМЛнинг 70 дан ортиқ иштирокчисини сиртдан жиноий жавобгарликка тортган, деб ёзади ТАСС.
«Гуржистон миллий легиони» Россияда террорчи деб тан олинган 51-ташкилотга айланди. Аввалроқ Россия судининг қарори билан Украина Қуролли кучлари томонида жанг қилаётган Россиядан келган кўнгиллилар бўлинмаси – «Россия кўнгиллилар корпуси» ташкилоти ҳам террорчи деб тан олинган эди.
Мавзуга оид
13:16 / 27.05.2025
Гуржистон Мустақиллиги кунида Тбилисида намойишлар тинч ўтди
10:53 / 24.05.2025
Гуржистонда мухолифат етакчиларидан бири Жапаридзе ҳибсга олинди
16:50 / 25.04.2025
Гуржистон собиқ бош вазири ва ҳукмрон партия раиси Ираклий Гарибашвили сиёсатдан кетишини эълон қилди
11:39 / 18.04.2025