Тошкентда автобус ёниб кетди
Сергели тумани Лутфкор кўчасида Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Сергели туманида Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин келиб чиқди.
2024 йилнинг 15 июн куни соат 11:35 ларда Сергели тумани Лутфкор кўчасида Mercedes-Benz русумли автобусда ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини сўраймиз”, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарида.
Мавзуга оид

23:43 / 27.03.2025
Тошкентда айрим автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

22:38 / 23.03.2025
Сергелида янги қурилаётган бинода ёнғин юз берди

09:10 / 23.03.2025
Тошкентда туристлар автобуси тутаб кетди

23:41 / 20.03.2025