Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида анъанавий оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади
Жорий йилнинг 23 июн куни Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида Халқаро олимпия куни, Болаларни ҳимоя қилиш куни ва Ёшлар кунига бағишланган «BYD Янги Нафас» анъанавий оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.
Шу куни Тошкентда олий ҳарбий ўқув муассасалари битирувчилари иштирокида «Ватан қалқони» ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси ҳам ўтказилади.
«BYD Янги нафас» ва «Ватан қалқони» оммавий югуриш мусобақаларида мактаб ўқувчилари, талабалар, сайёҳлар, тадбиркорлик ва давлат тузилмалари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, жамоат арбобларидан иборат 60 мингга яқин киши иштирок этади.
Анъанавий оммавий югуриш мусобақаси масофаси 3 км бўлиб, Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши, Бухоро, Қоровулбозор, Ғузор, Урганч ва Нукус шаҳарларининг марказий кўчалари бўйлаб ўтади.
Тошкентда пойга старти Янги Ўзбекистон боғида берилади. Барча оммавий югуриш мусобақалари бир вақтнинг ўзида эрталаб соат 07:00 да бошланади.
Мавзуга оид
12:30 / 10.02.2025
Японияда анъанавий бекинмачоқ ўйини учун 100 нафар иштирокчи қидирилмоқда
16:40 / 25.11.2024
“42 км югуриш унга чўт эмас” – 54 ёшида марафон чемпиони бўлган янгибозорлик ўқитувчи
11:42 / 17.11.2023
Давлат байроғи кунига бағишланган «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади
10:20 / 15.11.2023