Ўзбекистон | 14:00 / 20.06.2024
1665
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Тахминлардан фактларга: A/B-тестининг аҳамияти

Фото: VEON AdTech

Ўз қарорларимиз тўғри эканлигига қандай ишонч ҳосил қилишимиз мумкин? Маркетингда бу саволга жавоб топишда ёрдам берадиган энг самарали воситалардан бири — А/B-тест ҳисобланади.

Илгари маркетинг стратегиялари кўпинча билбордлар, босма оммавий ахборот воситалари ва телевидение каби оммавий алоқа каналлари орқали айни бир хил реклама хабарининг бир вақтдаги трансляциясига асосланган эди. Шундан келиб чиқиб, реклама кенг оммага кўрсатилади, реклама берувчи эса бу фақат керакли фойдаланувчини қизиқтиришига умид қилиши мумкин эди холос. Бироқ, энди сиз "spray and pray" принципи бўйича реклама бошлашингиз ва омаднинг ўзигагина умид қилишингиз шарт эмас. А/B-тести юқори самарадорликни таъминлаб, ҳар бир маркетологнинг орзусини рўёбга чиқаради.

Рекламадаги А/B-тести — қайси бири яхшироқ ишлашини аниқлаш учун бир хил реклама кампаниясининг икки ёки ундан ортиқ вариантини солиштириш имконини берувчи восита саналади. Реклама борасида машҳур америкалик бизнесмен Жон Ванамейкер шундай деган эди: "Менинг рекламага сарфлаган пулимнинг ярми беҳуда кетади ва муаммо шундаки, мен ўша ярми қайси бири эканлигини билмайман". А/B-тести эса бу муаммони ҳал қилади. Ушбу инструмент фойдаланувчиларнинг нимани афзал кўришларини тушунишга, аудиторияни тест қилишга, реклама кампанияларининг дастлабки самарадорлигини ўлчашга ва ҳатто тадқиқот ҳамда сўровномалар ўтказишга имкон беради. Биз эса ушбу қадамларнинг барчасини бирлаштириб, сизнинг реклама кампаниянгизнинг муваффақиятини кафолатлайдиган мукаммал ечим таклиф этамиз.

Бироқ, А/B-тести фақат маркетинг билан чекланиб қолмайди. У шунингдек, бизнеснинг турли соҳаларида, жумладан, веб-дизайн, маҳсулот ишлаб чиқиш, жараённи оптималлаштириш ва ҳатто бизнес стратегияларини тайёрлашда ҳам фойдали восита бўлиши мумкин.

А/B-тестининг бу қадар муҳимлигининг асосий сабабларидан бири унинг объектив маълумотларни тақдим этиш қобилиятидир. Бунда тахминлар ёки қандайдир сезгиларга (интуиция) таяниш ўрнига, корхоналар ҳақиқий тест натижаларидан фойдаланишлари мумкин бўлади.

VEON AdTech компаниясида биз DSP -платформаси орқали ва мақсадли (таргетланган) СМС-хабарномалар доирасида, реклама кампаниясини ишга туширмоқчи бўлган барча мижозлар учун А/B-тестини ўтказамиз. Бу замонавий маркетинг дунёсида медиани режалаштиришнинг ажралмас ва самарали қисми ҳисобланади. Турли аудиториялар ва реклама етказиб бериш каналлари, жумладан СМС, дижитал-реклама ва электрон почта учун турли гипотезаларни тест қилиб, биз доимо муаммонинг идеал ечимини топишга интиламиз.

Стратегияларингизни таҳлил қилинг ҳамда уларни такомиллаштиринг ва барча ҳаракатларингиз муваффақиятли ечим топади.

Компания ҳақида

VEON AdTech— дижитал ва performance маркетинг ҳамда замонавий реклама технологияларини, жумладан, ўзининг дастурий платформаларини ривожлантириб борувчи VEON компаниялар тармоғининг бир қисми ҳисобланади.

Компания ўз иш фаолиятида Big Data, сунъий интеллект ва machine-learning  технологияларидан фойдаланади. VEON AdTech юқори аниқликдаги таргетинг хизматлари, бозор эҳтиёжларини ўрганиш ва дўконлардаги мижозлар фаоллигини ёки танланган ҳудудлардаги трафикни таҳлил қилиш хизматларини таклиф қилади. Рақамли маркетинг хизматлари ҳар қандай масштабдаги бизнесларга, шунингдек, давлат секторига ҳам мўлжалланган.

Facebook: fb.com/VEONAdTech.Solutions

Telegram: t.me/VeonAdTech

Twitter: twitter.com/VEON_AdTech

LinkedIn: linkedin.com/company/veon-adtech

 Реклама

Мавзуга оид