Ўзбекистон | 12:11 / 21.06.2024
8895
3 дақиқада ўқилади

22 июн куни кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

«Ўзгидромет» 22 июн, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23...+25 даража, кундузи +36...+38 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22...+27 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятининг шимолида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +25...+30 даража, кундузи +36...+41 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +23...+28 даража, кундузи +36...+41 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Мавзуга оид