Ўзбекистон | 16:15 / 21.06.2024
6396
2 дақиқада ўқилади

«Ўзсувтаъминот»га янги раҳбар тайинланди

Аҳмад Сувонқулов «Ўзсувтаъминот» бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. У бунгача Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори бўлиб ишлаб келаётганди.

Аҳмад Худойшукурович Сувонқулов «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Аҳмад Сувонқулов 1968 йилда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида туғилган, Тошкент давлат техника университети (1994) ҳамда Тошкент молия институтини (2009) тамомлаган.

Турли йилларда вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (ҳозирги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги) тасарруфидаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази»нинг қурилиш бўйича харид ва лойиҳаолди ҳужжатларини экспертиза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

2019-2021 йилларда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлган.

Мазкур тайинловгача Сурхондарё вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, «Ўзсувтаъминот» раҳбарлиги 2023 йил июл ойида Дилшод Азимовга топширилгандиУ 2024 йил май ойида лавозимидан озод этилганди.

Мавзуга оид