Ўзбекистон | 22:08 / 22.06.2024
5792
1 дақиқада ўқилади

Мактабни тўлиқ тамомламаган фуқароларнинг ўрта таълим олиш ҳуқуқи таъминланди

Мактабни тўлиқ тамомлай олмаган фуқаролар экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топширди.

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Турли сабабларга кўра, ўз вақтида умумий ўрта таълим олиш имкониятига эга бўлмаган, яъни мактабни тўлиқ тамомлай олмаган фуқароларга экстернат тартибида якуний давлат аттестацияларини топшириш тизими яратилган. 2024 йилда экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш учун 8038 нафар фуқаро мурожаат этган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Экстернат тартибида якуний давлат аттестациясидан муваффақиятли ўтган 611 нафар фуқарога 9 йиллик таянч ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома берилган.

Шунингдек, 4689 нафар фуқарога 11-синф ҳажмида умумий ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома берилган.

Мавзуга оид