Ўзбекистон | 09:59 / 24.06.2024
5188
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Буюк Британия билан ҳамкорликда янги давлат университети ташкил қилинди

Буюк Британиянинг икки етакчи университетлари, Sanderland университети ва De Montfort университети билан ҳамкорликда янги халқаро университет – Фармацевтика Техник Университети ташкил этилди.

«Toshkent FarmaPark» инновацион илмий ишлаб чиқариш фармацевтика кластери марказида қад ростлаган ушбу университетнинг бош мақсади –тез ўсиб бораётган ва долзарблиги тобора ошиб бораётган соҳалар: фармацевтика, кимё ва биотиббиёт йўналишларида халқаро майдонда рақобатлаша оладиган мутахассисларни етиштиришдан иборат.

2024-2025 ўқув йилига қуйидаги йўналишлар бўйича аризалар қабул қилинмоқда:

•         Биокимё – ўқиш давомийлиги 4 йил;

•         Биотиббиёт – ўқиш давомийлиги 4 йил;

•         Фармация магистри – ўқиш давомийлиги 5 йил;

Фармацевтика техник университети – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4574-сонли қарори билан таъсис этилган давлат муассасаси ҳисобланади. Дарслар тўлиқ инглиз тилида халқаро мутахассислар томонидан олиб борилади. Битирувчилар юқоридаги Британия университетларини дипломини қўлга киритадилар.

Талаблар:

•         IELTS сертификати: энг камида 5.5;

•         Мактаб аттестати ёки коллеж/академик лицей дипломи.

Ҳужжатлар қуйидаги ҳавола орқали онлайн қабул қилинмоқда: Pharmaceutical Technical University (pharmatechuni.uz)

Алоқа учун:

+998 95-833-81-81

+998 99-950-80-80

Телеграм: t.me/ptuuz

Веб-сайт: pharmatechuni.uz

Реклама