Ўзбекистон | 12:28 / 24.06.2024
6830
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда сешанбадан бошлаб ҳаво ҳарорати янада кўтарилади

Сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди. Иш ҳафтаси охирига бориб ҳарорат кечалари +20...+25 даражагача, кундузи эса +35...+40 даражани ташкил қилади. 

Фото: Kun.uz

Душанба куни Ўзбекистон бўйлаб ўртача иссиқ об-ҳаво кузатилади, ҳаво ҳарорати +32...+37 даражагача, жанубда +40 даражагача бўлади, деб хабар берди «Ўзгидромет». 

Республика аксарият қисмида ёғингарчилик бўлмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим ҳудудлари ва Фарғона водийси туманларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. 

Сешанба кунидан ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди ва иш ҳафтаси охиригача кечалари +20...+25 даража, баъзи жойларда +27 даражагача кўтарилади, кундузи +35...+40 даража, жануб ва чўл ҳудудларда +42...+43 даража бўлади. Шу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. 

Шарқдан 7-12 м/с тезликда эсаётган шамол 24 ва 27-28 июнда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. 

Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 24 июн куни жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин. 

Пойтахтда душанба куни кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +34…+36 даража атрофида кутиляпти. Куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда шамол 10-12 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. 

25−28 июн кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари +20...+25 даража, кундузи 25 июнда +35...+37 даража, 26-28 июнда +37...+40 даража бўлади. 

28 июн куни шарқдан 3−8 м/с тезликда эсаётган шамол баъзи жойларда 12−15 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид