Ўзбекистон | 14:50 / 25.06.2024
6497
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов Урумчига ташриф буюрди

Абдулла Арипов ва Шинжон-Уйғур автоном райони партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигида икки томонлама учрашув ўтказилди.

Фото: Бош вазир матбуот котиби

Жорий йилнинг 26-30 июн кунлари Хитойнинг Урумчи шаҳрида ЭКСПО “Хитой-Евросиё” саккизинчи халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур ЭКСПОда фахрий меҳмон сифатида Қирғизистон бош вазири, Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари, шунингдек, 40 дан ортиқ хорижий ҳукуматлар вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, бош вазир бошчилигидаги мамлакат ҳукумати делегацияси мазкур тадбирда қатнашиш учун Урумчи шаҳрига ташриф буюрди.

Бугун, 25 июн куни Урумчи шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигида икки томонлама учрашув ўтказилди.

Мавзуга оид