Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда Европа Иттифоқининг 81 та оммавий ахборот воситаси блокланди
Аввалроқ, Европа Иттифоқи Россиянинг бир неча нашрларини тарғиботда айблаб, тақиқлаган эди. Россия бунга жавобан Европа нашрларига нисбатан чекловлар жорий қилди.
Россия Европа Иттифоқининг ўнлаб оммавий ахборот воситаларига интернет орқали кириш имкониятини чеклади. Рўйхатга 81 та нашр ва агентлик киритилган. Улар орасида Agence France-Presse, Politico, La Stampa, La Repubblica, El Pais, El Mundo, Der Spiegel ва бошқалар бор.
Аввалроқ, Европа Иттифоқи Россиянинг «РИА Новости», «Известия» ва «Российская газета» нашрларини тарғиботда айблаб, тақиқлаган эди. Россия бунга жавобан Европа нашрларига нисбатан чекловлар жорий қилгани таъкидланмоқда.
«Россия томони россиялик журналистларни сиёсий сабабларга кўра таъқиб қилиш ва Россия оммавий ахборот воситаларига Европа Иттифоқи ҳудудида асоссиз тақиқлар қўйиш эътибордан четда қолмаслиги ҳақида бир неча бор огоҳлантирган», дейилади Россия Ташқи ишлар вазирлиги сайтида.
Рўйхатга 25 давлатнинг нашрлари киритилган. Улар орасида Германиянинг Die Zeit журнали, Полшанинг Belsat телеканали, Франциянинг Le Monde ва Liberation газеталари, Eurobserver интернет нашри, Швециянинг SVT телерадиокомпанияси бор. ТИВ қўшимча қилишича, агар Россия оммавий ахборот воситаларига қўйилган чекловлар олиб ташланса, Россия томони ҳам «ушбу медиа операторларига нисбатан ўз қарорини қайта кўриб чиқади».
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025