11 ёшли қизни мунтазам зўрлаб келган шахс қўлга олинди
31 ёшли эркак ўзининг 5 фарзанди бўла туриб, блогер ниқоби остида бошқа аёлни иккинчи хотин қилиб олган ва унинг вояга етмаган 11 ёшли қизини мунтазам зўрлаб келган. У 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
11 ёшли қизни зўрлаб келган эркак қўлга олинган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар бермоқда. Хабарда воқеа қачон, қайси ҳудудда рўй берганига аниқлик киритилмаган.
Маълум қилинишича, 5 фарзанднинг отаси бўлган шахс қонуний хотини бўла туриб, блогер ниқоби остида бошқа бир эркак билан расмий никоҳи бекор қилинмаган аёлни ўзига иккинчи хотин қилиб олган. Шу билан ҳам қониқмай, иккинчи хотинининг вояга етмаган қизини ҳам мунтазам зўрлаб келган.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбариятининг аралашуви билан, боланинг ҳуқуқлари поймол бўлиши олди олинган. Ҳозирда агентлик томонидан жабрланувчига зарур тиббий, психологик ва ижтимоий кўмак кўрсатилмоқда.
Вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий жиноят содир этган 31 ёшли А.К. рад этиб бўлмас далиллар билан қўлга олинган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан қондириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят кодексининг мазкур моддасида 15 йилдан 20 озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга оид
17:45 / 12.08.2024
Сурхондарёда 10 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак қамоққа олинди
07:47 / 21.06.2024
Тошкент вилоятида 6 ёшли қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 60 ёшли шахсга жиноят иши очилди
21:10 / 14.05.2024
Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани айтилмоқда
12:23 / 14.05.2024