Жаҳон | 09:58 / 26.06.2024
3868
1 дақиқада ўқилади

Чехия ташаббуси: Украинага снарядларнинг биринчи партияси етиб борди

Чехия ташаббуси билан Европадан ташқарида Киев учун сотиб олинган 155 миллиметрлик снарядларнинг биринчи партияси Украинага бир муддат аввал етиб борди, деди Чехия бош вазири Петр Фиала.

Фото: Matt Rourke/AP Photo/picture alliance

Украина қуролли кучларига Чехия ташаббуси доирасида тақдим этилган ўқ-дориларнинг биринчи партияси Украинага етказилди. Чехия бош вазири Петр Фиала 25 июн, сешанба куни ижтимоий тармоқларда снарядлар Украинага «бир муддат олдин» келганини айтди. 

«Биз зарур бўлган барча керакли ишни қиляпмиз», деб қўшимча қилди Фиала. 

Фиала аввалроқ июн ойига мўлжалланган етказиб бериш ҳажми бир неча ўн минглаб ўқ-дориларни ташкил этиши ҳақида хабар берган эди. Чехия ҳукуматининг Украинани қайта тиклаш бўйича махсус вакили Томаш Копечнийнинг сўзларига кўра, май ойи охирига келиб, Прага Европадан ташқарида харид қилишни бошлаган 800 мингта артиллерия ўқ-дориларининг дастлабки 500 мингтаси учун тахминан 1,7 миллиард евро йиғилган. 

Чехия мудофаа вазири Яна Чернохованинг баёнотига кўра, июн ойи ўрталарида 18 та давлат ташаббусга қўшилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид