Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 14:14 / 26.06.2024
2462
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Уммонга ташриф буюради
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Уммонда икки томонлама музокаралар ўтказади ва бизнес-форумда иштирок этади.
Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Уммонга ташрифи бошланади.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги делегация 26-27 июн кунлари Уммон Султонлиги пойтахти Масқат шаҳрида бўлади, деб хабар берди ТИВ раҳбари матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.
Ташриф давомида бир қатор икки томонлама музокаралар ва Ўзбекистон-Уммон бизнес-форумида иштирок этиш режалаштирилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш