Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Амирсойга олиб борувчи йўлда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади
Бўстонлиқ туманида Амирсой дам олиш масканига олиб борувчи автомобил йўлида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
ИИВ ЙҲХХ хабарига кўра, 29–30 июн кунлари Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Амирсой дам олиш масканида ўтказилаётган Sky Camp Бўстонлиқ-2024 фестивали муносабати билан марафон ташкил этиляпти.
Ушбу марафонда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Бўстонлиқ тумани ҳокимининг тегишли фармойиши асосида 4Р6 Тошкент—Чирчиқ—Чимён автомобил йўлининг 56-километридан ва мазкур йўлга ўтувчи 4Р12 автомобил йўли 61-километрида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади.
Шу сабабли ҳайдовчилардан Чимён, Амирсой, Билдирсой дам олиш масканларига борувчи фуқароларга Чорвоқ—“Пирамида”—Юсуфхона орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.
Мавзуга оид
17:08 / 06.12.2024
Президент Бўстонлиқда туристик мажмуа қурилиши ва ГЭС фаолияти билан танишди
14:16 / 06.12.2024
Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқда бунёдкорлик ишлари билан танишди
18:10 / 04.11.2024
Бўстонлиқда тоғ эчкисини овлаган браконер ушланди
18:27 / 09.09.2024