Ўзбекистон | 09:20 / 29.06.2024
3844
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда корхонани қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди 

Сергели туманида МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, S.T. МЧЖ масъул шахслари умумий баҳоси 1,9 млрд сўмлик автотранспорт воситаларини МЧЖ балансидан чиқариб, корхона тўловга қобилиятсизлигини қасддан юзага келтириб, кредиторнинг манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказгани, шунингдек ер қаъридан қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботларида камайтириб кўрсатиб, 256 млн сўм солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлагани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид