Финландия ўз ҳудудида АҚШга 15 та ҳарбий база очишга рухсат берди
Финландия парламенти мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни маъқуллаб, мамлакатдаги 15 та ҳарбий базага киришга рухсат берди, деб хабар беради Yle нашри.
Шартномага кўра, АҚШ кўрсатиб ўтилган объектларда ўз ҳарбийлари ва ҳарбий техникаларини жойлаштира олади. Финландия ҳукумати америкаликлар фойдаланадиган жойларнинг хавфсизлигини таъминлашни ўз зиммасига олади.
Финландия мудофаа вазири Антти Ҳяккяненнинг сўзларига кўра, Ҳелсинки ва Вашингтон мудофаа ҳамкорлишини янада чуқурлаштиришни режалаштирмоқда. АҚШ худди шундай келишувни 20 дан ортиқ давлат билан имзолаган. Шартнома америкалик ҳарбийларнинг доимий асосда Финландияда бўлиб туриши учун асос яратади.
Мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишувни икки давлат ўтган йилнинг 18 декабрида имзолаган. Келишув билан танишиб чиққан Reuters маълумотларига кўра, 15 та объект қаторида тўртта авиабаза, ҳарбий порт ва мамлакат шимолидаги темирйўл ҳам бор. Шунингдек, ҳарбий мол-мулклар учун омборлар Россия чегарасига элтувчи йўллар четига жойлаштирилади.
Россиянинг жанговарлиги юқори Шимолий флоти ва стратегик авиацияси жойлашган жойга яқин айнан шимолий шарқий қисмда Финландия НАТОга Россияга қарши туришда ёрдам бера олади, деган эди аввалроқ АҚШнинг истеъфодаги генерал-майори Гордон Дейвис. Финландия Рованиеми шаҳри яқинидаги авиабазани ҳам модернизация қилади, у ерда 2026 йилга бориб, АҚШдан сотиб олинадиган 64 та F-35 қирувчи самолётлари жойлаштирилади. Можаро юз берадиган бўлса, Рованиеми НАТО кучларининг минтақавий оператив марказига айланади. Бу шаҳар орқали Шввециянинг Торнио шаҳригача темирйўл тортилган. Ушбу темирйўл Россия чегарасига бир соатлик йўлгача, Шимолий флот жойлашган Мурманск шаҳрига 7 соатлик йўлгача тортилган.
Апрел ойи охирларида Россия армияси тактик ядровий қуроллар комплексини Финландия билан чегарага кўчирган. Чегарадош Карелияда “Искандер-М” оператив-тактик комплекслари жойлаштирилган, деб ёзганди «Известия» РФ Мудофаа вазирлигидаги манбаларига асосланиб. Ҳам қанотли, ҳам баллистик ракеталар, жумладан, ядровий каллакларни ҳам учира оладиган «Искандер»лар алоҳида ракета бригадаси таркибига киритилган, у эса яқинда тузилган Ленинград ҳарбий округининг бир қисмига айланган.
Ленинград ҳарбий округи таркибига, шунингдек, илгари Калининград ва Мурманск областларида жойлашган 11 ва 14-армия корпуслари ҳам киритилган.
Ракета бригадасини тузиш — бу Финландиянинг НАТОга ахзо бўлганида жавоб, деган эди Болтиқ денгизи флотининг собиқ қўмондони Владимир Валуев. Энди Россиянинг алянс билан чегараси қарийб 1300 км.га узайди, блок таркибига Европадаги энг йирик артиллерия қўшинлари кирди. У 700 гаубица, 700 йирик калбрли миномётлар ва 100 га яқин ракета комплексларидан иборат.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024