2024 йилнинг биринчи ярмида давлат бюджети дефицити 34 трлн сўмдан ошди
Жорий йилнинг 6 ойида давлат бюджети даромадлари 115,8 трлн сўм, харажатлари эса 149,8 трлн сўмни ташкил этиб, тақчиллик 34 трлн сўмга етган. Бу – бир йил олдинги кўрсаткичдан қарийб 27 фоизга кўп.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тақдим қилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ ойида давлат бюджети даромадлари – 16 трлн 159,9 млрд сўмни, харажатлари эса – 21 трлн 926,7 млрд сўмни ташкил этган. Бюджет даромадлари ва харажатлари ўртасидаги фарқ 5 трлн 766,8 млрд сўм.
Феврал ойида давлат бюджети даромадлари – 16 трлн 908,9 млрд сўм, харажатлари эса – 24 трлн 137,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 7 трлн 228,1 млрд сўм.
Март ойида давлат бюджети даромадлари – 17 трлн 457,2 млрд сўм, харажатлари эса 24 трлн 307,1 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 6 трлн 850 млрд сўм.
Апрел ойида давлат бюджети даромадлари – 19 трлн 286,1 млрд сўм, харажатлари эса 25 трлн 27,2 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 5 трлн 741,1 млрд сўм.
Май ойида давлат бюджети даромадлари – 22 трлн 749 млрд сўм, харажатлари эса 26 трлн 565,2 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 3 трлн 816,2 млрд сўм.
Июн ойида давлат бюджети даромадлари – 23 трлн 233,4 млрд сўм, харажатлари эса 27 трлн 879,9 млрд сўм бўлган. Салбий фарқ – 4 трлн 646,5 млрд сўм.
Умумий ҳисобда ўтган олти ойликдаги давлат бюджети тақчиллиги 34 трлн 49 млрд сўмни ташкил қилган. Таққослаш учун, ўтган 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат бюджети дефицити 26,8 трлн сўм бўлган.
Консолидациялашган бюджет даромадлари ва харажатлари бўйича ҳисоботлар ҳали эълон қилинмади.
2024 йил учун давлат бюджети ҳақидаги қонунга кўра, давлат бюджети даромадлари 270,4 трлн сўм, харажатлари эса 280,7 трлн сўмни ташкил этиши прогноз қилинган.
Консолидациялашган бюджет (давлат бюджетидан ташқари, давлат мақсадли жамғармалари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларини ҳам ўз ичига олади) дефицити 52,6 трлн сўм ёки ЯИМга нисбатан 4 фоиз даражасида чегараланган.
Мавзуга оид
19:18 / 05.11.2024
Ўзбекистоннинг 2025 йил учун давлат бюджети лойиҳаси эълон қилинди. Асосий маълумотлар
17:50 / 30.10.2024
2025 йил учун давлат бюджети: қайси ташкилотга қанча пул ажратилади?
18:15 / 17.10.2024
2025 йилда бюджетдан таълим ва соғлиқни сақлаш учун харажатлар 20 фоизга кўпайтирилади
18:57 / 03.10.2024