Ўзбекистон | 11:00 / 05.07.2024
7178
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Венгрияликлар ва ўзбекистонликларни нима боғлайди?

Маълумотларга кўра, туристик мақсадларда чет элга саёҳат қилган ўзбекистонликларнинг ярмини 31-55 ёшдагилар ташкил этади. Бу ёшда сайёҳлар учун саёҳатнинг жозибадорлиги нима билан ўлчанади?

Фото: Qanot Sharq

Бу ёшдаги саёҳатчилар ўзлари боришни истаган мамлакатларнинг ёки шаҳарларнинг тарихий ва маданий мерос объектлари, бетакрор табиати ва албатта миллий таомларининг сайёҳ таъбига қанчалик яқин эканлигини суриштиришади. Масалан, Европанинг энг гўзал нуқталаридан бири бўлган Будапешт мисолида қаралса, бу шаҳарнинг туристлар учун хавфсизлиги, диққатга сазовор ва саёҳатчилар учун етарли имкониятларга эга эканлигини кўриш мумкин.

Будапешт Европа тарихий ва маданий меросининг муҳим нуқталаридан бири. Унинг бой тарихи, ажойиб об-ҳаво шароитлари, тарихий аҳамиятга эга машҳур бинолари, жумладан, Парламент биноси, Буда қалъаси ва Стефан муқаддас собори кўплаб сайёҳларни жалб қилади. Шунингдек, шаҳар аҳолиси ҳам меҳмондўстликда ўзбекларга ўхшаши билан ажралиб туради.

Дарё соҳилида жойлашган шаҳар

Дунай дарёсининг икки соҳилида жойлашгани сабаб Будапешт дунёда “Дунай марвариди” номи билан машҳур. Дунай соҳили бўйлаб сайр қилиш ёки паромда сузиш Будапештнинг гўзал манзараларидан баҳраманд бўлишнинг аъло йўлидир.

Дарё қирғоғидаги архитектура ёдгорликлари шаҳарнинг бой маданий ва тарихий меросини ифодалайди ҳамда турли даврлар ва услубларнинг уйғунлашувини кўрсатади. Ҳашамат, салобат ва гўзаллик қоришмасидан яратилган манзара яна қайта боришга ундайди. Будапешт биноларининг архитектураси жуда бой ва хилма-хил бўлиб, у ерда турли даврлар ва услубларнинг гўзал намунасини учратиш мумкин. Дунай дарёси бўйида жойлашган Венгрия Парламенти биноси неоготика ва неоренессанс услубларини акс эттирса, Буда қалъаси барокко услубида барпо этилган.

Улкан гумбази ва ички нафис дизайни билан машҳур муқаддас Стефан черкови венгр ренессанс услубининг аъло намунасидир.

Будапештдаги самарали транспорт тизими сайёҳларга шаҳарни осонлик билан кезиб чиқиш имконини беради. Метро, автобус ва трамвай хизматлари орқали шаҳарнинг барча жойларига тез ва қулай етиб бориш мумкин. Шаҳар ичида осон ҳаракатланиш Будапештни саёҳатчилар учун севимли ва қадрдон шаҳарга айлантиради.

Qanot Sharq – венгрияликлар ва ўзбекистонликларни боғлайди

Сайёҳлар учун муҳим яна бир жиҳат шундаки, улар истаган мамлакатга бориш учун қулай, сифатли ва ишончли транспорт тизими. Буни бемалол Qanot Sharq зиммасига юклаш мумкин. Компания ҳар бир йўловчининг хавфсизлиги, ишончи ва ҳуқуқлари учун курашади.

Жорий йилнинг 30 июнидан бошлаб Qanot Sharq Тошкент-Будапешт-Тошкент йўналишида мунтазам авиапарвозларни йўлга қўйди. Парвозлар ҳозирча ҳафтанинг ҳар якшанбасида амалга оширилади. 4 сентябрдан бошлаб ҳафтанинг чоршанба кунларида ҳам парвоз қилиш имконияти яратилади.

Qanot Sharq авиакомпанияси мижозларига қулай нархларда авиачипталарни тақдим этади.

Маълумот учун телефонлар: (+998) 71−227−93−07. (+998) 71-227-57-71

Сайт: qanotsharq.com

Instagram: @qanotsharq

Telegram: t.me/qanotsharq

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид