Ўзбекистон | 14:08 / 06.07.2024
13170
3 дақиқада ўқилади

Келгуси ҳафта бошида ҳарорат 42 даражагача кўтарилади

«Ўзгидромет» 8-10 июл кунлари кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумотларни тақдим этди.

Фото: Kun.uz

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +22...+27 даража, кундузи 8 июлда +33...+38 даража, 9-10 июлда +35...+40 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 8 июлда кечаси +21...+26 даража, кундузи +33...+28 даража, 9-10 июлда кечаси +22...+27 даража, кундузи +35...+40 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 8 июлда айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 9-10 июл кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 июл куни баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 июлда кечаси +19...+24 даража, кундузи +32...+37 даража, 9-10 июл кунлари кечаси +21...+26 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.

Самарқанд вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 8 июл куни кечаси +19...+24 даража, кундузи +32...+37 даража, 9-10 июлда кечаси +21...+26 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8 июлда +20...+25 даража, 9-10 июлда +22...+27 даража, кундузи +37...+42 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. 8 июлда айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +19...+24 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси +11...+16 даража, кундузи 8 июлда +20...+25 даража, 9-10 июлда +23...+28 даража бўлади.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид