Ўзбекистон | 13:29 / 06.07.2024
6010
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Виктор Орбан билан учрашув ўтказди

​​​​​​​Учрашувда Ўзбекистон – Венгрия кўп қиррали муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Фото: Президенти матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 июл куни Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда Ўзбекистон – Венгрия кўп қиррали муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Барча даражаларда фаол мулоқотлар давом этмоқда. Май ойида Тошкент шаҳрида қўшма Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форуми самарали ўтказилди», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, икки мамлакат ўртасида кейинги йилларда товар айирбошлаш ҳажми қарийб икки баробар ошган, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони ҳам кўпайган. Жорий йилнинг 30 июнидан Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланган.

Учрашувда Туркий давлатлар ташкилоти ва Европа Иттифоқи доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилган.

Мавзуга оид