Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Украинадаги урушда томонлардан ҳеч бири олдинга силжишини кутмаяпти
Россия Украина мудофаасини ёриб ўта олмайди, лекин Киев ҳам барча ҳудудларини қайтариб олиши «амалда имконсиз», деб ҳисобламоқда ғарблик мулозимлар.
Яқин ойлар ичида Россия Украинада ҳудудларни эгаллаш билан боғлиқ сезиларли муваффақиятларга эриша олмайди. Чунки Россия қўшинлари Украина мудофаасини жуда қийинчилик билан ёриб ўтмоқда, деб ёзмоқда The New York Times газетаси ғарблик расмийлар ва экспертларга асосланиб.
NYT ҳамсуҳбатларининг билдиришича, Россия масалан, сафарбарлик кўламини ошириш кўринишида қандайдир «йирик стратегик силжиш»ни амалга оширса, уларнинг баҳолашлари долзарблигини йўқотиши мумкинлигини таъкидлаган. Шунингдек, АҚШнинг Украина ва Россияга нисбатан сиёсати ўзгарса ҳам тахминлар ўзини оқламаслиги мумкин, деган газета манбалари.
Гарчи Россия яқин орада Украинанинг катта ҳудудларини эгаллай олмаслиги аниқ бўлса-да, Киевнинг ҳам ишғол этилган ҳудудларни қайтаришга бўлган истиқболлари камайиб бормоқда, деб таъкидлайди NYT. Украина бугун мудофаани мустаҳкамлашга ва Россиянинг ичкарисига зарбалар беришга ўз диққатини қаратган. Америка расмий шахслари хусусий тартибда Украина барча йўқотилган ҳудудларини қайтариб олиши «амалда имконсиз» эканини таъкидлаб, бироқ Киев жанг майдонида муваффақият қозонадиган бўлса, каттароқ Европа интеграциясини талаб қилиши мумкинлигини айтмоқда.
Сўнгги 18 ой ичида Россия ҳам, Украина ҳам «фронт чизиғини жузъий ўзгартириш имкониятларига эга эмаслиги» ойдинлашди, деган Карнеги фонди катта илмий ходими Эрик Чиарамелла. «Украина кучлари ҳолдан тойган, уларнинг олдида оғир уруш ойлари турибди, бироқ Россиянинг йирик ёриб ўтиши эҳтимоли ҳозир паст», — дея унинг фикрини маъқуллаган ҳамкасби Майкл Кофман.
NYT ҳамсуҳбатларининг баҳолашларига кўра, АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украина ўз позицияларини сақлаб қолиб, Россияни ҳолдан тойдириши учун узоқ муддатли инвестициялар киритиши керак бўлади. «Бу ҳамон ўта беқарор сценарий. Мана, нима учун ғарблик етакчилар Украинани Европа ва трансатлантика хавфсизлик тизимларига интеграция қилиш учун диққатларини жамлашлари керак», — деган Чиарамелла
Вашингтонда ўтаётган НАТО саммити қатнашчилари Украина учун янги молиялаштиришни ваъда бериши, Шимолий Атлантика алянсининг қурол-яроғ етказиб беришни мувофиқлаштириш бўйича режаларини эълон қилиши ва Украина алалоқибатда блокнинг тўлақонли аъзоси бўлиши ҳақидаги ваъдаларини тасдиқлаши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025