Ўрта Чирчиқда газ таъминоти бўлими бош муҳандиси пора билан қўлга олинди
Бош муҳандис тумандаги нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини газ тармоғига улашга рухсат бериш эвазига 8 500 АҚШ доллари олганда тезкор тадбирда ушланган.
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида газ таъминоти бўлими бош муҳандиси тезкор тадбирда қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, “Ўрта Чирчиқ тумангаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси С.С. тезкор тадбирда 8 500 АҚШ доллари пора билан ушланган. У ушбу пулларни тумандаги нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини газ тармоғига улашга рухсат бериш ҳамда электрон ҳисоблагич ўрнатиш эвазига пора тариқасида олаётган бўлган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, туман газ таъминоти корхонаси бош муҳандиси С.С. процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ пул эвазига қарздорликларни йўқ қилиб бермоқчи бўлган Андижонда электр тармоқлари корхонаси электромонтёри, Тошкентда сув таъминоти ташкилотининг инспектори ва Самарқандда “Ҳудудгаз” ходими тезкор тадбирларда ушлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:48 / 17.11.2024
Фарғонада ИИБ ходимига 3000 доллар пора таклиф қилган шахс қўлга олинди
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024