«Вагнер» сафига ёлланган ўзбекистонликка Тошкентда ҳукм ўқилди
У Россияда гиёҳванд моддалар савдоси учун қамалганидан сўнг россиялик ҳарбийлар таклифи билан «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси сафига ёлланган. У Оҳангарон туман судида Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмагани ва фақат истеҳкомлар қурилишида иштирок этганини айтган.
2019 йил декабр ойида ишлаш мақсадида Россияга борган Шавкат Йўлдошев Москва шаҳридалигида гиёҳвандлик воситалари олди-сотдиси билан шуғулланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинади.
2021 йил сентябрида Калуга области Обнинск шаҳар суди томонидан РФ Жиноят кодексининг 228-1-моддаси 4-қисми «а, г» бандлари билан айбли деб топилиб, 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинади.
Ш.Йўлдошев жазони ўташ даврида, Россия ҳарбийлари таклифига кўра, 2022 йил октябрдан 2023 йил 22 апрелга қадар «Вагнер» хусусий ширкатида 6 ой хизмат қилиб, бу хизмати эвазига жазонинг ўталмай қолган қисмидан озод қилинган ва 950 минг рубл миқдорида пул мукофоти ҳамда РФнинг «За отвагу» кўкрак нишони билан тақдирланган.
У Россия фуқаролигини ололмагач, 2023 йил август ойида Ўзбекистонга қайтиб келганида терговга тортилади.
Жиноят ишлари бўйича Оҳангарон туман судининг шу йил 30 майдаги ҳукми билан, Ш.Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси ЖК 154-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилади ва 2 йил 6 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланади.
Судланувчи судда берган кўрсатмаларида Украинанинг Луҳанск области ҳудудида бўлиб, ҳарбий истеҳкомлар (блиндаж) қуришда иштирок этгани, «Вагнер» ташкилотининг ҳарбий ҳаракатларида иштирок этмаганини айтган.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024